Испания ва Италиянинг ҳам Киевдаги элчихоналари ёпилди

Олам

image

Испания ва Италиянинг Украинадаги элчихоналари бугун, 20 ноябрь куни Киевга ҳаво ҳужуми бўлиши мумкинлиги сабабли хизмат кўрсатмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда Украина давлат арбоби Антон Герашенко маълум қилди.

Унга кўра, дипломатик ваколатхона бу ҳақда Украинада яшовчи Испания фуқароларига почта орқали хабар берган. Элчихона испанларга хавфсизлик чораларини кучайтиришни, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятнинг барча тавсияларига риоя қилишни эслатган.

Шу билан бирга, Италиянинг Киевдаги элчихонаси ҳам хавфсизлик туфайли кун давомида меҳмонларни қабул қилмаслигини маълум қилди. 

“Эҳтиёт чораси сифатида Киевдаги элчихона бугун ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлади, аммо у ўз фаолиятини давом эттирмоқда”, дейилади дипломатик ваколатхона веб-сайтида. 

Ҳаво ҳужуми ҳолатида элчихона Украинадаги Италия фуқароларига хавфсизлик чораларига риоя қилишни ва дарҳол энг яқин бошпанага боришни тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг Украинадаги элчихонаси ҳам Киевга муҳим ҳаво ҳужуми бўлиши мумкинлиги сабабли элчихона ёпилишини маълум қилганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Италия Испания Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг