Исломободдаги Қирғизистон элчихонаси олдида намойиш бўлиб ўтди

Олам

image

Қирғизистоннинг Исломободдаги элчихонаси ёнида кўп сонли одамлар Бишкекда покистонлик талабаларга уюштирилган ҳужумга қарши норозилик билдириш учун йиғилди. Бу ҳақда Покистоннинг “World Echo News” нашри хабар берди.

Дипломатик миссия биносига дипломатлар ҳимоясини таъминлаш учун қўшимча полиция отрядлари юборилган. Полиция элчихона атрофига тиканли сим ўрнатган. Худди шундай норозилик намойишлари Карачида ҳам бўлиб ўтган.

“Намойишчилар жабрланган покистонлик талабалар учун жавобгарлик ва адолат талаб қилишди”, дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда эса покистонликлар аҳолини Қирғизистоннинг мамлакатдаги дипломатик ваколатхоналари ёнида тўпланишга чақирмоқда. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги воизи Мумтаз Заҳра Балоч беш нафар покистонлик яраланганини, улардан бири жағидан жароҳат олганини маълум қилган.

"Биз покистонлик талабаларнинг ҳимоясини таъминлаш учун Қирғизистон расмийлари билан алоқа ўрнатдик. Мен Қирғизистондаги элчимизга уларга ҳар томонлама ёрдам беришни топширдим”, деб ёзади у Х'даги постида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Покистон ТИВ Бишкекдаги сўнгги зўравонлик воқеаларини муҳокама қилиш учун Исломободдаги Қирғизистон элчихонасининг юқори мартабали мулозимини чақиртирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон элчихона намойиш Исломобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made