Исломобод ва Москва Афғонистон бўйича ҳамкорлик қилади 

Олам

image
Панжшерни “тиз чўктириш”да хориж қўшинлари ҳам қатнашди – Масъуд қўзғолондан дарак берди north_east

Панжшерни “тиз чўктириш”да хориж қўшинлари ҳам қатнашди – Масъуд қўзғолондан дарак берди

Покистон ва Россия Афғонистондаги вазият бўйича кенгайтирилган “учлик” доирасида уйғун ҳамкорликни йўлга қўйди, зарур ҳолатда томонлар махсус хизматларнинг алоқаларини фаоллаштириши мумкин. Бу ҳақда Покистоннинг Россиядаги элчиси Шафкат Али Хон маълум қилди.  

“Биз Россия билан аъло даражадаги ҳамкорликни йўлга қўйдик, бу умумий манфаатлар нуқтаи назаридан тўлиқ уйғунлик. Шунингдек, бу сўнгги ўн йилликларда икки томонлама муносабатларимизнинг ижобий эволюцияси туфайли содир бўлди. Агар инқироз бўлса, биз келиша оламиз”, деган элчи. 

Шафкат Али Хонга кўра, томонлар ўртасида махсус хизматлар орқали ҳам жуда яхши мулоқот йўлга қўйилган. 

“Биз мунтазам алоқа каналларини ўрнатдик. Бу алоқалар жуда самарали ривожланмоқда. Агар зарурат туғилса, бу алоқалар ва шериклик табиий равишда кучаяди”, деган элчи. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид бўйсунмаётган Панжшер вилояти тўлиқ ҳаракат назорати остига ўтгани ҳамда Афғонистонда уруш бутунлай якунланганини эълон қилганди. Шундан сўнг, Афғонистон шимолида жойлашган Панжшер вилоятидаги Миллий қаршилик фронти лидери Аҳмад Масъуд Панжшерни эгаллашда “Толибон”га чет эл қўшинлари ёрдам берганини таъкидлаганди.  

Қайд этиш керакки, ОАВда “Толибон” Афғонистондаги энг йирик ҳарбий база — Баграмни Хитойга, бундан ташқари Қандаҳордаги аэродромни Покистонга бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Толиблар ушбу икки давлат билан ҳам жуда яқин алоқада.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Москва Покистон

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made
Российаликлар пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:51