Ислом цивилизацияси марказидаги ёнғин ўчирилди (видео)
3-саҳифа
−
19 Август 5013 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳар Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Ҳозирда ушбу ёнғин ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Аланга соат 11:32 да ўраб олиниб, соат 11:34 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида 19 квадрат метр бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб, зарарланган.
Билдирилишича, ёнғин туфайли фуқаролар жабр кўрмаган ва бинонинг ички қисми шикастланмаган. Бинода нодир экспонатлар сақланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳридаги тарихий Минораи Калон иморати яқинидаги 2 қаватли ошхонада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ошхонанинг тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми зарарланган. Тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси