Ислом Каримовнинг илк қасамёдига 28 йил тўлди (видео)
Бу қизиқ
−
30 Декабрь 2019
16462Кеча, 29 декабрь куни Мустақил Ўзбекистон тарихида илк Президент сайланганига 28 йил тўлди.
1991 йил 29 декабрда Ўзбекистон тарихида илк бор умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан Президент сайлови ўтказилган эди. Ушбу юксак лавозимга мутлақ кўпчилик овоз билан Ислом Каримов сайланди. Унга сайловчиларнинг 86 фоизи ишонч билдирди.
1991 йил декабрда Президент сайлови билан бир вақтда Ўзбекистон Мустақиллиги масаласида референдум ҳам ўтказилди. Овоз беришга келган деярли барча сайловчилар Ўзбекистоннинг мустақил ва суверен тараққиёт йўли учун овоз бердилар.
1992 йил 4 январда Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари сессиясида Ислом Каримов мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти сифатида фаолият бошлагани рамзи – инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, Ислом Каримов Ўзбекистон ҳали СССР таркибида бўлган даврда, 1990 йил март ойида Президент сифатида иш бошлаган эди.
LiveБарчаси