Ислом Каримов даврида Ўзбекистон яккаланиб қолган эди – Эксперт
Интервью
−
06 Октябрь 2023
32228Агар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ҳақида гапирадиган бўлсак, бир қатор экспертларнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг асосий муаммоси, яъни мамлакатнинг яккаланишини аллақачон енгиб ўтган. Бугун эса унинг учун АҚШ, Россия, Хитой, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа бир қатор давлатлар билан муносабатларни ривожлантириш фойдалидир. Яъни, у манёвр қилишга ҳаракат қилмоқда. Хщш, бу қанчалик муваффақиятли? Ушбу савол “БИЗНЕС Online” лойиҳасининг Россия Фанлар академиясининг Е.М.Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти катта илмий ходими, Марказий Осиё бўйича мутахассис Станислав Притчин билан суҳбатида кўтарилган.
Унинг қайд этишича, бугунги кунда халқаро майдонда Ўзбекистонни яккалаб қўйиш масаласи кун тартибида эмас.
“Илгари Ислом Каримов даврида Тошкент яккаланиб қолган эди. Аммо 2016 йилда Шавкат Мирзиёев бир неча ой ичида ташқи сиёсатни том маънода қайта тузиб, тўпланиб қолган бир қатор муаммоларни ҳал қилди. Ўрта Осиёни бўлиб турган давлатдан Ўзбекистонни Марказий Осиёни бирлаштирувчи давлатга айлантирди. Минтақавий мулоқотни тиклаш ғоясини айнан Ўзбекистон Президенти илгари сургани бежиз эмас. Яқинда Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари даражасидаги маслаҳатлашув форматининг бешинчи юбилей учрашуви бўлиб ўтди. Бу кўп жиҳатдан Шавкат Мирзиёевнинг хизматларидир”, дейди Притчин.
Унинг билдиришича, Ўзбекистоннинг асосий муаммоси – географик чекловлар. Ўзбекистон материкдаги икки баравар қулфланган давлатдир. Дунёда иккита шундай давлат бор – Ўзбекистон ва Лихтенштейн.
“Улар Жаҳон океанига чиқиш учун икки давлат билан чегараларни босиб ўтишлари керак. Бир томондан, буни камчилик сифатида кўриш мумкин. Бошқа томондан, Ўзбекистон Евроосиё марказида Хитой, Россия, Афғонистон ва Туркманистон ёки Қозоғистон орқали Ғарбга олиб борадиган анъанавий транспорт йўналишлари чорраҳасида жойлашган. Йўллар одатда ишлайди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда янги транспорт йўналишларини фаоллаштириш жараёни жадаллаштирилди”, дейди.
Притчинга кўра, Афғонистон ҳар қанча уринишларига қарамай, Ўзбекистон товарларини Покистон ва Ҳиндистонга экспорт қиладиган ҳақиқий транзит давлатга айлана олмаган. Хитой билан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлни молиялаштириш форматини қуришнинг имкони йўқ. Умуман олганда, Туркманистон билан боғлиқ масалалар ҳал бўлган, бироқ оқим Каспий портларининг сиғими билан чекланган.
“Аслида, энг самарали йўналиш Қозоғистон орқали Россияга савдонинг шимолий векторидир. Бошқа соҳалар катта инвестициялар ва сиёсий келишувларни талаб қилади. Ўзбекистон буни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳаммасини олдиндан айтиб бўлмайди ва ҳар доим ҳам Тошкент хоҳлаган форматда ишламайди. Масалан, 2021 йилда Марказий Осиё – Жанубий Осиё транспорт йўлаги бўйича кенг кўламли конференция бўлиб ўтди. Аммо бир ой ўтгач, америкаликлар ниҳоят Афғонистондан чиқиб кетишди ва бу минтақадаги барча конфигурацияни ўзгартирди. Ҳозир транспорт коридори масаласи ҳал этилмаган. Аммо “Толибон” билан музокара олиб бориш анча қийин ва бугун бу соҳада аниқ бир нарса айтиш мумкин эмас”, дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, ушбу интервьюда Притчин Россия-Ўзбекистон муносабатларини чекловчи омил Ислом Каримовнинг эҳтиёткор сиёсати бўлганини айтган эди.
LiveБарчаси