Ишлар пачава. ЕК Россияга қарши яна бир муҳим ҳужжатни қабул қилди

Олам

image

Европа Комиссия (ЕК) Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан санкцияларини четлаб ўтишни Европа Иттифоқи жиноятлари рўйхатига киритиш таклифини маъқуллади. Унга кўра, тақиқ чораларини бузган жисмоний шахслар беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши, юридик шахслар эса компаниянинг йил давомидаги умумий айланмасининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Брюсселда бугун, 2 декабрь куни тарқатилган ЕК баёнотида айтилади. 

“Европа Иттифоқи санкцияларини бузиш жиддий жиноят ҳисобланади. Европа Иттифоқининг чекловчи чораларини қўллаш олигархларга тегишли бўлган активларни мураккаб ҳуқуқий ва молиявий тузилмалар орқали уларни турли юрисдикцияларда яшириш қийинлигини кўрсатади. Таклиф этилаётган директивада барча давлатларда – аъзоларда бир хил жазо даражаси, бу эса мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни ёпади ва Европа Иттифоқи санкцияларини бузишнинг олдини олиш самарасини оширади. 

Еврокомиссия Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини бузганлик учун жазонинг умумий асосий стандартларини белгилашни таклиф қилмоқда. 

“Жиноятга қараб, шахсга камида беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Компаниялар жарима тўғрисида қарор қабул қилишдан олдинги йил давомида юридик шахс (компания) жами глобал айланмасининг камида 5 фоизи миқдорида жаримага тортилиши мумкин”, деб тушунтирди ЕК. 

Европа комиссияси Европа Иттифоқи санкцияларини бузадиган жиноий ҳуқуқбузарликлар рўйхатини тузди. Булар:

•    маблағлар ёки иқтисодий ресурсларни [Европа Иттифоқи қора рўйхатида] кўрсатилган шахс, ташкилот ёки орган ёки фойдаси учун тақдим этиш, бу маблағларни музлатиб қўймаслик;

•    белгиланган шахсларнинг аъзо давлат ҳудудига киришини ёки уларнинг аъзо давлат ҳудуди орқали транзитини таъминлаш; 

•    Европа Иттифоқи санкциялари билан тақиқланган ёки чекланган учинчи давлатлар билан битимлар тузиш;

•    импорти, экспорти, сотиши, сотиб олиниши, ўтказилиши, транзити ёки ташиши тақиқланган ёки чекланган товарлар ёки хизматлар савдоси;

•    тақиқланган ёки чекланган молиявий фаолиятни таъминлаш ёки юридик маслаҳат, ишончли хизматлар ва солиқ маслаҳати хизматлари каби бошқа тақиқланган ёки чекланган хизматларни тақдим этиш.

“Ҳуқуқбузарликлар Европа Иттифоқининг чекловчи чораларини четлаб ўтишни ҳам қамраб олади: бу маблағларни яшириш ёки шахс маблағларнинг якуний эгаси эканлигини яшириш орқали чекловчи чораларни четлаб ўтиш ёки четлаб ўтишга уриниш демакдир”, дея қўшимча қилган ЕК. 

Еврокомиссия таклифи энди Европарламент ва ЕИ Кенгаши томонидан маъқулланиши керак, шундан сўнг у кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Европа комиссияси Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг