Польша ва Венгрия ўртасидаги вазият ёмонлашмоқда
Олам
−
04 Январь
14831Польша яқин кунларда Европа Иттифоқига раислигининг очилиш маросимида Венгрия элчиси Иштван Ийдярто иштирокини номақбул деб топди. Бу ҳақда "Onet" хабар берди.
Қайд этилишича, Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Венгрия элчихонасига нота юборган, унда Иштван Ийдяртонинг маросимда иштироки “мўлжалланмагани” таъкидланган.
Қўшимча қилинишича, ушбу қарор Венгриянинг Польша собиқ адлия вазири ўринбосари Марцин Романовскийга бошпана бергани фонида қабул қилинган. Романовский Польшада коррупция бўйича жиноий ишда айбланмоқда.
Маълум қилинишича, раисликнинг расмий бошланиши Варшавадаги Миллий Опера театрида ўтказилади. Тадбирда Польша Бош вазири Дональд Туск, Европа Кенгашининг янги раҳбари Антониу Кошта ҳамда Варшавада фаолият олиб бораётган дипломатлар иштирок этиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Польшанинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонасининг уч нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилганди. Бу қарор Польша томонидан ўтган йилнинг 30 ноябрь куни Познандаги Россия Бош консулхонасининг ёпилишига жавобан қабул қилинган. Ташқи ишлар вазирлиги Польша ҳукумати бу ҳаракатни “уйдирма сабаблар” асосида амалга оширганини таъкидлаганди.
LiveБарчаси