Бортида мигрантлар бўлган кема денгизда чўкиб кетди

Олам

image

Эгей денгизида муҳожирларни олиб кетаётган кичик кеманинг Греция патруль кемаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида саккиз киши, жумладан, бир бола чўкиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

Хабарга кўра, воқеа Туркияга яқин Родос ороли яқинида, муҳожир контрабандачилари тез-тез фойдаланадиган маршрутда содир бўлган. Кема ҳайдовчиси соҳил қўриқлаш хизматининг патруль кемасидан қочишга уриниб, бошқарувни йўқотган ва Греция қирғоқ қўриқлаш кемаси билан тўқнашиб кетган. Вертолёт ва қирғоқ қўриқлаш кемалари тирик қолганларни қидиришни давом эттирмоқда. Ҳозиргача денгиздан 18 киши қутқариб олинган, омон қолганларнинг кўпчилиги воқеа оқибатида жароҳат олган.  

“Ҳалок бўлган инсонлар учун чуқур қайғу билдираман. Бизнинг мақсадимиз фойда олиш учун одамларни қурбон қиладиган шафқатсиз контрабандачиларга қарши курашишдир”, деди Греция кемасозлик вазири Христос Стилианидис.

Европа Иттифоқининг жануби-шарқий бурчагида жойлашган Греция узоқ вақтдан бери Яқин Шарқ, Африка ва Осиёдан келган муҳожирлар ва қочқинлар учун Европага қулай эшик бўлиб келган. Оқибатда, Греция Италиядан кейин Европага иккинчи энг кўп фойдаланиладиган мигрант йўналишига айланган. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги маълумотларига кўра, ҳар йили Европага қайиқда етиб боришга уринаётган минглаб муҳожирлар Ўрта ер денгизида ҳалок бўлади. Биргина жорий йилнинг ўзида Европага денгиз орқали 180 мингга яқин муҳожир етиб борган, 2 минг киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Келганларнинг қарийб 23 фоизи болалар бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туниснинг Чебба шаҳри жанубида бортида 130 киши бўлган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши чўкиб кетгани хабар берилганди.

Диёржон Қувондиқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи кема денгиз мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг