Ироқ ва Кувайтга қум бўрони ёпирилди. Ҳаво қатнови тўхтаб қолди

Олам

04
0:00
0:00
download

Кувайт фуқаро авиацияси бошқармаси мамлакатга кузатилаётган кучли қум бўронлари сабабли мамлакатдаги ҳаво қатновини тўхтатди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарда айтилишича, Кувайт Халқаро аэропорти 23 май куни маҳаллий вақт билан соат 14:20 дан бошлаб парвозлар учун ёпилган.

Фуқаро авиацияси бошқармаси директори ўринбосари Имад Ал-Желвининг айтишича, парвозлар кўриш яхшиланиши биланоқ қайта тикланади.

Қум бўрони спорт ўйинларига ҳам таъсир қилди. Жумладан, Кувайт футбол федерацияси 23 май куни кечқурун пойтахтнинг Жобир ал-Аҳмед стадионида “Казма” ва “Эс-Салимие”клублари ўртасида ўтказилиши керак бўлган Амирлик кубоги финал ўйини 24 майга қолдирилганини маълум қилган.

Шунингдек, Ироқда ҳам қум бўрони оқибатида икки мингдан ортиқ киши жабрланган. Бу маълумотларни 23 май куни “Al Arabiya” телеканали тақдим қилди.

Журналистларнинг сўзларига кўра, жабрланганларда нафас олишда муаммолар ва бўғилиш белгилари бор. Шунингдек, мамлакат расмийлари айрим давлат муассасалари ва аэропортларни вақтинча ёпиб қўйгани хабар қилинган.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қум бўрони

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг