Ироқ Швециядан Қуръонни ёқиб юборган шахсни экстрадиция қилишни сўради

Олам

image

Ироқ ҳукумати Швеция ҳукуматидан Стокгольмда мусулмонларнинг муқаддас китоби – Қуръонни оммавий равишда ёқиб юборган ироқлик муҳожирни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 29 июнь куни Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аҳмад ал-Саҳҳоф маълум қилди. 

“Муқаддас Қуръонни ҳақорат қилган шахс Ироқ фуқароси. Шунинг учун биз Швеция расмийларидан Ироқ қонунчилигига мувофиқ суд қилишлари учун уни Ироқ ҳукуматига топширишни талаб қиламиз”, дея ас-Саҳҳоф сўзларини келтирган INA ахборот агентлиги. 

29 июнь куни Швециянинг Бағдоддаги элчиси Жессика Свардстром Ироқ Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва у ерда воқеа юзасидан “қаттиқ норозилик” олди. Департаментнинг таъкидлашича, “сўз эркинлигининг ҳеч қандай ҳуқуқий асослари ва мулоҳазалари диний қадриятларни ҳақоратлашни оқламайди”.

Стокгольм марказидаги акция жорий йилнинг 28 июнь куни Медборъярплатсен майдонида Швеция полициясининг рухсати билан ўтказилди. Ироқдан келган 37 ёшли муҳожир Салван Момика Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлади ва уни ёқиб юборди. Шу куни бутун дунё мусулмонлари асосий диний байрамлардан бири – Қурбон ҳайитини нишонладилар. 29 июнь куни бир гуруҳ ироқликлар мусулмонлар учун муқаддас китоб – Қуръоннинг ёқиб юборилишига қарши норозилик билдириб, Бағдоддаги Швеция элчихонасига бостириб кирди.

Қайд этилишича, Швецияда акция ташкилотчиларига нисбатан нафрат қўзғатиш ва ўт ёқиш тақиқини бузиш факти бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция Қуръон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг