Ироқ Эроннинг ракеталар ҳужуми ортидан Теҳрондаги элчисини чақириб олди

Олам

image

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Эрондаги элчиси Носир Абдул Моҳсенни маслаҳатлашувлар учун чақириб олди. Бу ҳақда Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Х (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, Эрон инқилобий гвардияси 15 январдан 16 январга ўтар кечаси Ироқ шимолида жойлашган Эрбил шаҳрига ракета зарбалари берган эди. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани, 5 киши тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Ироқ Президенти Абдуллатиф Жамол Рашиднинг айтишича, Эроннинг Эрбилни ўққа тутгани нафақат Ироқ, балки бутун минтақа хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги воқеани тажовуз сифатида баҳолади.

Теҳрон эса бу ҳудудда Эронга қарши террорчи гуруҳлар тўпланганини даъво қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Покистондаги “Жайш ал-Адл” жангари гуруҳининг икки қароргоҳига ҳам ракета ва учувчисиз самолётлари билан зарба берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ироқ элчи ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made