Ироқдаги қамоқхонадан ўзбекистонлик аёллар Президентга нега мурожаат қилди? БП изоҳ берди (видео)
Жамият
−
28 Апрель 2023
21273Жорий йилнинг 27 апрель куни Ироқдаги “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган 44 нафар ўзбекистонлик маҳкума аёллар Ўзбекитон Президенти Шавкат Мирзиёевга уларни юртига қайтариш мақсадида кўмак сўраб видеомурожаат қилишган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.
Келтирилишича, “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик маҳкума аёллар ИШИД террористик ташкилоти аъзолари ҳисобланиб, Сурия Араб республикаси ва Ироқ давлати ҳудудида ушбу террористик ташкилот сафида фаолият юритиб келган.
Улар 2017 йилда Ироқ ҳукумати томонидан қўлга олиниб, 4 нафари умрбод ва қолганлари 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Ушбу қамоқхонадаги шароитлар қониқарли бўлмаганлиги сабабли 2019 йил Ироқ ҳукумати билан келишувга асосан маҳкума аёлларнинг 64 нафар фарзанди Ўзбекистонга олиб келиниб, яшаш манзилидаги қариндошлари қарамоғига ҳамда меҳрибонлик уйларига топширилган.
“Мазкур маҳкума аёлларнинг жазо муддатлари ниҳоясига етганидан сўнг, халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилади”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь