Ироқда Telegram’га қўйилган чеклов бир ҳафта ичида олиб ташланди
Олам
−
13 Август 2023
2936Ироқ ҳукумати мамлакатда Telegram мессенжери блокировкасини олиб ташлаш тўғрисидаги қарорни эълон қилди. Бу ҳақда Ироқ Алоқа вазирлигининг Facebook'даги саҳифасида келтирилган баёнотда маълум қилинди.
“Алоқа вазирлиги фуқароларнинг эътиборини Ироқдаги Telegram иловасидан блоклашни 13 август кунидан бошлаб Бош вазирнинг буйруғига асосан олиб ташлашига қаратади”, дейилади вазирлик хабарида.
Баёнотга кўра, мазкур қарор иловага эгалик қилувчи компаниянинг мамлакат хавфсизлик идоралари талабларига жавобидан сўнг қабул қилинган.
Маълумот учун, илгари Теlegram мессенжери Россия, Беларусь, Қозоғистон, Афғонистон, Бразилия, Ҳиндистон ва Индонезияда вақтинча чекланган.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ расмийлари 6 август куни мамлакатда Telegram мессенжери блоклангани ҳақида хабар берганди. Алоқа вазирлиги ушбу чора ваколатли органларнинг мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўрсатмалари, шунингдек, фуқароларнинг шахсий маълумотларини сақлаш мақсадида кўрилганини билдирган. Вазирликликнинг таъкидлашича, тегишли органлар бошқарув компаниясидан хавфсизлик ва жамоат тинчлигига таҳдид соладиган расмий давлат идораларининг маълумотлари ҳамда ироқликларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиши учун жавобгар бўлган платформаларни ёпишда ҳамкорлик қилишни бир неча бор талаб қилган. Бироқ, Алоқа вазирлигига кўра, компания буни қилмаган ва расмийларнинг ҳеч қандай сўровига жавоб бермаган.
LiveБарчаси