Ироқ Бош вазирига уюштирилган суиқасд тафсилотлари эълон қилинди
Олам
−
07 Ноябрь 2021
11462Бугун, 7 ноябрь куни Ироқ Бош вазири Мустафо Козимийга уюштирилган суиқасдда учта дрондан фойдаланилган. Бу ҳақда ОАВ Ироқ ИИВга асосланиб хабар бермоқда.
Бироқ хавфсизлик кучлари иккита дронни “яшил ҳудуд”даги Бош вазир қароргоҳи томон учаётганда ҳавода уриб туширган.
Ҳужумдан сўнг, Бош вазир Мустафо ал-Козимий аҳолига мурожаат қилиб, ваҳимага тушмасдан, совуққон бўлишни сўраган. Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зимасига олмаган.
АҚШ ал-Козимийга уюштирилган ҳужумни қоралаб, уни суриштиришда ўз ёрдамини таклиф қилди.
Аввалроқ, Ироқ Бош вазири қароргоҳига миналаштирилган дрон билан ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада ҳукумат раҳбари жабрланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь