Iphone'нинг илк авлоди 190 000 АҚШ долларига сотилди
Бу қизиқ
−
18 Июль 2023
5209Iphone'нинг 2007 йилда ишлаб чиқарилган биринчи авлод қурилмаси ўз баҳосидан 300 баробар қимматга сотилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Дастлаб 599 АҚШ долларига сотиб олинган 4ГБ модели аукционга қўйилганида ҳали ишлаб чиқарилган ўрамида эди. Қурилма 190 минг 373 долларга сотилди. “LCG Auctions” аукцион уйи қурилмани "машҳур юқори даражадаги коллекция" ва "жуда камёб" деб таърифлади. Сабаби Дисплейига зарар етмаган ёки тугмалари синмаган биринчи авлод iPhone'ни айни пайтда топиш мушкул.
Бундан ташқари, 4ГБ модели сотувлар ҳажмининг орқада қолиши ва 8ГБ моделининг чиқарилиши туфайли ишга туширилгандан кўп ўтмай тўхтатилган.
Кимошди савдосининг дастлабки таклифи 10 000 доллар эди, шундан сўнг жами 28 та таклиф билдирилган.
Аукцион веб-сайтида қайд этилишича, қурилмани тақдим этган одам аввал Apple компаниясининг муҳандислик гуруҳи аъзоси бўлган.
Бу йил Apple компаниясининг ўша пайтдаги бош директори Стив Жобс 2007 йил 9 январда Сан-Францискодаги “Macwоrld” кўргазмасида iPhone смартфонини тақдим этганига 16 йил тўлди. Ўшанда у "Бугун Apple телефонларни қайтадан кашф этади", деган эди.
Маълумот учун, Iphone'нинг яна бир кўҳна вакили феврал ойида 63,356 АҚШ долларига, бошқаси эса 40,320 долларга сотилган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь