Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида тайинлов амалга оширилди
Жамият
−
28 Июнь 2019 7340 1 дақиқа
Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Хуррам Фаттихович Тешабаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг директори этиб тайинланди.
Маълумот учун, Марказнинг асосий вазифаси мамлакатнинг рақобатдаги устунлиги, саноат, инфратузилма, хом ашё ва инсон салоҳиятини сафарбар қилишга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Live
Барчаси