Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
19 Ноябрь 2020
5095Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Анвар Дамирович Асомов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Анвар Асомов 2019 йили 29 январдан бугунгача Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. У 2018 йил 8 майдан буён раисининг ўринбосари сифатида қўмитада ишлаб келаётганди.
Қайд этиш керакки, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги расмий сайтида вакант вазир ўринбосари лавозими кўрсатилмаган.
Аммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 ноябрь куни имзолаган “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасига Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими киритилиши белгиланганди. Асомов айнан шу ўринбосарлик лавозимига тайинланган бўлиши мумкин.
LiveБарчаси