Инвестиция вазирлиги ходими туман ҳокими бўлди
Жамият
−
30 Ноябрь 2023
8507Андижон вилоятидаги Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди. Эндиликда бу лавозимда Шоятбек Бобоев фаолият юритади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Бугун, 30 ноябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда Шоятбек Бобоевнинг Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинлангани эълон қилинган.
Маълумот учун, Шоятбек Бобоев 1981 йилда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида туғилган. 2011 йилда (сиртқи) Андижон қишлоқ хўжалик институтини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Бобоев меҳнат фаолияти давомида “Uz-koje”, “Ўзбекистон темирйўллари”, “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятлари, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва учта вазирликда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, у Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг машинасозлик (ускунасозлик) ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими лавозимига Насибулло Мўминов тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь