Ўзбекистонда жинсий зўравонлик қилган шахс Туркияда ушланди (видео)
3-саҳифа
−
22 июл 3624 1 дақиқа
Интерпол томонидан халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қидирувдаги шахсларни Ўзбекистонга қайтаришга эришган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юрган халқаро қидирувдаги уч нафар шахснинг турган жойи аниқланиб, улар қўлга олинган.
Жумладан, Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли шахс жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган.
Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахс йирик миқдордаги фирибгарликни содир этганликда айбланиб, унга халқаро қидирув эълон қилинган.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Польшадан Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Live
Барчаси