Интерпол қидирувидаги эркак Польшадан Ўзбекистонга қайтарилди

3-саҳифа

image

Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Ф.В. Польшадан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаронинг Ўзбекистонга қайтарилиши Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан кўрилган ташкилий-дипломатик чоралар ҳамда Польша Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган. Қайтариш операцияси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан ташкил этилган.

Қайд этилишича, 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Ф.В. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, Интерполнинг қизил билдиришномаси асосида халқаро қидирувда бўлган.

Шундан сўнг у Ўзбекистон Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида Варшавадан Тошкентга олиб келинган.

Элчихона вакилларига кўра, мазкур амалиёт хориждаги Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро қидирувдаги шахсларни ватанга қайтариш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларнинг навбатдаги натижаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган бир неча шахс Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг