Интерпол қидирувидаги 6 нафар ўзбекистонлик БААдан қайтарилди
3-саҳифа
−
09:50 1424 1 дақиқа
Бирлашган Араб Амирликларидан халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистоннинг 6 нафар фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролар турли оғирликдаги жиноятларни содир этганликда гумонланиб, Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган.
Уларни Ўзбекистонга қайтариш Интерполнинг Ўзбекистондаги ва БАА Миллий марказий бюролари, шунингдек, икки давлатнинг ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида амалга оширилган.
ИИВ маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган 16 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
“Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хорижда яшириниб юрган шахсларнинг турган жойини аниқлаш ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига қайтариш борасидаги ишларни изчил давом эттирмоқда”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Грузияда ушлангани ва Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь