Интерпол қидираётган ўзбекистонликлар АҚШ ва Польшада ушланди
3-саҳифа
−
10 Сентябрь 5630 2 дақиқа
Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган фуқаролар АҚШ ва Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қидирувдаги шахслардан бири Польша ҳудудида қўлга олингач ва зарур тартиб талаблари амалга оширилгач, жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий Марказий бюроси ходимларига топширилган.
Шу билан бирга, олдинроқ Америка Қўшма Штатларидан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний миграцияга қарши курашиш тадбирлари доирасида мамлакатда ноқонуний равишда бўлган 39 нафар фуқаро депортация қилингани хабар қилинган эди. Улар орасида Интерпол каналлари орқали ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган жиноятчи ҳам бўлган.
“Бу АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ўртасида доимий ахборот алмашинуви ва яқин ҳамкорлик асосида АҚШ иммиграция хизматлари эътиборига тушган халқаро қидирувдаги жиноятчиларнинг қўлга олинганининг иккинчи ижобий мисолидир”, дейилади хабарда.
Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга етказиш ва содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиш учун Интерпол Миллий марказий бюроси ва Республика Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кутиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро қидирувда бўлган 6 нафар фуқаро Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинганди. Улар турли жиноятлар, жумладан, одам савдоси, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда
Live
Барчаси