“Интер Майами”нинг энг яхши тўпурари бўлиш учун Мессига 2 та гол камлик қилмоқда
Спорт
−
16 Сентябрь
1447МЛСнинг “Интер Майами” клуби сардори Лионель Месси “Филадельфия Юнион”га қарши сўнгги ўйинда (3:1) дубл қайд этиб, Америка жамоасидаги фаолиятидаги голлари сонини 27 тага етказди.
Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчига ҳамюрти Гонсало Игуаинга (29) тегишли бўлган “Интер”нинг барча вақтлардаги тўпурарлик рекордини такрорлаш учун атиги икки гол камлик қилмоқда.
Қайд этиш жоиз, 37 ёшли Месси Колумбия билан Америка кубоги финал ўйинида (1:0) тўпиғидан жароҳат олиб, икки ой ичида илк бор майдонга тушди.
Месси 2023 йилдан бери Майамининг “Интер” клубида тўп суриб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.