Иноуэ – Гудман жанги ғолиби Аҳмадалиев билан тўқнашади
Спорт
−
02 Ноябрь
3148Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ва Сэм Гудман ўртасидаги жанг ғолиби ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан тўқнаш келиши борасида қарор қилди. Бу ҳақда “World Boxing” хабар берди.
Манбага кўра, агар 24 декабрь куни Иноуэ Гудманни мағлуб этса, Аҳмадалиев эса Эспиноза Франкодан устун келса, 120 кун ичида Иноуэ ва Аҳмадалиев ўртасидаги жанг ташкил этилиши керак.
Қайд этилишича, Наоя Иноуэ ва Сэм Гудман ўртасидаги тўқнашув ғолиби Аҳмадалиев билан жанг қилиш бўйича мурожаат қилади. Ушбу мажбуриятни бажармаган боксчи WBA камаридан маҳрум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиев 14 декабрь куни вақтинчалик WBA камари учун жанг қилиши хабар қилинганди.
Ўша куни 29 ёшли Аҳмадалиев Американинг Монте-Карло шаҳрида мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франкога қарши рингга кўтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь