Муроджон Аҳмадалиевнинг вақтинчалик WBA камари учун жанги тасдиқланди
Спорт
−
28 Октябрь
4262Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини 14 декабрь куни Американинг Монте-Карло шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда “Matchroom” промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўша куни 29 ёшли Аҳмадалиев мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франкога қарши рингга кўтарилади. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг ярименгил вазнда вақтинчалик WBA камари учун бўлиб ўтади.
“Ишга қайтаётганимдан мамнунман. Афтидан, бу P4P юлдузи, яъни Иноуэ ҳали катта чақирувларга тайёр эмас экан. Мендан қочишда давом этаверсин. Мен барибир ўзимга тегишли нарсани қўлга киритаман. Муроджонни кутинг, декабрь анча қайноқ бўлади”, дейди Аҳмадалиев.
Маълумот учун, Аҳмадалиев шу вақтга қадар профбоксда 13 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 12 тасида рақибларини мағлубиятга учратган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган. Рикардо Эспиноса эса 34 марта рингга кўтарилиб, 30 та жангда ғалаба қозонган, 4 та баҳсда мағлубиятга учраган.