Инфантино Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийини табриклади

Спорт

image

FIFA Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаварони самимий табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди. 

“2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз, қадрли Фабио Каннаваро! 2006 йилда Италия терма жамоаси сардори сифатида Жаҳон чемпиони бўлган эдингиз. Орадан йигирма йил ўтиб, энди бу нуфузли турнирда янги мақомда – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иштирок этасиз”, дейилади Инфантинонинг табригида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, таниқли мутахассис – Фабио Каннаваро билан 2+3 кўринишида шартнома имзолаганди. Италиялик мураббий жамоани АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанни Инфантино FIFA Фабио Каннаваро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг