Инфантино FIFA президентлигига қайта сайланди
Спорт
−
16 Март 2023 2665 1 дақиқа
Бугун, 16 март куни Руанда пойтахти Кигали шаҳрида бўлиб ўтган FIFAнинг 73-конгрессида ташкилот президенти сайлови бўлиб ўтди. Конгрессда Жанни Инфантино 2027 йилгача FIFA раҳбари этиб сайланди.
Инфантино сайловда ягона номзод сифатида ғолиб чиқди. У 2016 йилда FIFA президенти бўлиб фаолият юритмоқда. 2019 йилда ҳам Инфантино бошқа номзод бўлмагани боис ўз лавозимига қайта сайланганди.
Унга қадар FIFA президенти швейцариялик Йозеф Блаттер эди. 2015 йилда Швейцария Бош прокуратураси Блаттерга нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий иш қўзғатганидан сўнг, у лавозимидан четлаштирилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025