Индонезиядаги кучли зилзила қурбонлари сони тобора ортмоқда
Олам
−
18 Январь 2021
4507Индонезиянинг Сулавеси оролидаги кучли зилзила қурбонлари сони 78 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий қидирув-қутқарув агентлигига асосланиб хабар берилган.
Агентликнинг маълумотларига кўра, 67 киши Мамужу туманида, яна 11 киши Мажене туманида вафот этган.
Бундан ташқари, зилзила оқибатида 740 дан ортиқ одам жароҳат олган, 27,8 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь куни Индонезиянинг Ғарбий Сулавеси вилояти Мамужу шаҳри яқинида 6,2 балли зилзила содир бўлди ва ҳудуддаги кўплаб биноларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлди.
Шунингдек, кеча, 17 январь куни Индонезияда Мерапи ва Семеру вулқонлари фаоллашгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь