Дард устига чипқон: Индонезия яна бир офатга дуч келди

Олам

image

Индонезиянинг Ява оролидаги Мерапи вулқони фаоллашди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Индонезиянинг Вулқоншунослик ва геологик офатлар оқибатини юмшатиш маркази (PVMBG) маълумотига кўра, охирги олти соат ичида 50 метргача бўлган баландликда 36 та кул отилиши қайд этилди.

Лава оқимлари вулқоннинг жануби-ғарбий ён бағирлари бўйлаб 1,5 км баландликдан оқяпти.

Ҳокимият илгари эвакуация қилинган аҳолини ўз уйларига қайтариш ниятида эмас. Вулқондан 5 км масофада ҳаракатланиш ҳам чекланган.

Кеча, шунингдек, Семеру вулқони ҳам фаоллашган ва 4,5 км баландликка кул ва тутун ота бошлаган.

Мерапи Индонезиядаги баландлиги 2968 метр бўлган энг фаол вулқон бўлиб, Ява оролида жойлашган. 2010 йилда вулқон отилиши натижасида 347 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ, Индонезиянинг Сулавеси оролида 6,2 балли зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Табиий офат натижасида Мамужу шаҳрида губернатор офиси, шифохона ва яна кўплаб давлат муассасалари жойлашган бинолар зарар кўргани маълум қилинди. 

Зилзила оқибатида ҳозиргача вафот этганлар 56 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг