Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 50 га яқинлашди

Олам 1949

Индонезиянинг Сулавеси оролида юз берган 6,2 балли зилзила қурбонлари сони 46 нафарга, жабрланувчилар 826 нафарга етди.

Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси вакили Радитья Жатининг маълум қилишича, офат юз берган ҳудуддан 15 минг киши эвакуация қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 415 та бинога зарар етган. Булар орасида шифохона, губернатор маъмурияти ва бошқа давлат муассасалари бор.

Қидирув-қутқарув ишлари ҳамон давом этяпти.

Индонезия Табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги (BNPB) кеча, 15 январь куни Мамужу шаҳрида зилзила қайд этилганини маълум қилганди.

Силкиниш эпимаркази Мамужудан олти километр шимоли-шарқда 10 км чуқурликда бўлган.

Зилзила натижасида электр энергия таъминоти ва алоқа линиялари зарар кўрган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
t
×