Индонезияда зилзила қурбонлари 300 нафардан ошди

Олам

−

image

Индонезияда 5,1 магнитудали зилзила қурбонлари сони 310 кишига етди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Индонезия расмийларига кўра, табиий офат оқибатида яна 24 киши бедарак йўқолган, 1 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли жароҳатланган.

Агентлик шунингдек, табиий офат оқибатлари туфайли 7 мингдан ортиқ одам ҳанузгача ўз уйига қайта олмаётганини маълум қилди.

Зилзила эпимаркази мамлакат пойтахти Жакартадан 74 км жануби-шарқда жойлашган. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, силкиниш ўчоғи 5 км чуқурликда жойлашган.

Индонезия Тинч океани ҳавзасидаги ёриқлар туфайли тез-тез зилзилалар, вулқон отилиши ва цунамиларни бошдан кечиради. 2004 йилги кучли зилзила ва цунами деярли 230 000 кишининг ҳаётига зомин бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг