Индонезияда Telegram блокланиши мумкин
Олам
−
29 Август
2074Индонезия Telegram ва Bigo Live стриминг иловасини мамлакатда порнография тарқалиши ва онлайн қимор ўйинларини тарғиб қилиш эҳтимоли туфайли блоклашни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат Алоқа ва ахборотлаштириш вазири Бури Арье Сетиадига таяниб, “Jakarta Globe” нашри хабар берди.
Билдирилишича, вазирлик аллақачон иккала платформага ҳам қаттиқ огоҳлантириш берган. Бироқ Telegram ва Bigo Live’нинг жавоблари “адекват эмас”.
“Мен Bigo Live ва Telegram’ни зудлик билан блоклашни маъқул кўраман, лекин аввало жамоа кўпроқ изланишлар олиб бориши керак. Биз ўз жамоамиз томонидан тўпланган далиллар асосида ҳаракат қиламиз. Агар порнография ёки қимор ўйинлари рекламаси ҳақида далилларни топсак, платформаларни блокировка қилиш жараёнини давом эттирамиз", дейди вазир Бури Арье Сетиади
Сетиадига кўра, Telegram ва Bigo Live’нинг олдинги жавобларига қарамай, контентни модерация қилиш ва муаммоларни ҳал этиш бўйича ваъда қилинган янгиланишлар ҳали амалга оширилмаган.
Нашрнинг қайд этишича, Индонезия Алоқа ва ахборотлаштириш вазирининг баёноти Telegram асосчиси Павел Дуров билан боғлиқ вазият фонида юз берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ҳам Telegram’га қарши даъволарини эълон қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь