Жанубий Корея ҳам Telegram’га қарши даъволарини эълон қилди
Олам
−
28 Август
3892Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Telegram’даги жинсий характерга эга жиноятларни чуқур тергов қилишга чақирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукуматнинг оммавий ахборот воситалари регулятори бўлган Алоқа стандартлари комиссияси бугун, 28 август куни йиғилиб, бундай контент ва уни тарқатувчиларга қарши кураш чораларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
“Бу анонимликни ҳимоя қилишга асосланган технологияни эксплуатация қилиш. Бу аниқ жиноий ҳуқуқбузарликдир”, дейди Президент Юн Сок Ёль Вазирлар Маҳкамаси мажлисида.
Нашрга кўра, жорий йилнинг дастлабки етти ойида Жанубий Корея полицияси дипфейк ёрдамида содир этилган 297 та жинсий жиноят билан боғлиқ ҳолатни қайд этган. Бу ўтган йилга нисбатан 117 тага кўпдир. Айбланувчиларнинг аксарияти ўсмирлар ва 20 ёшлардаги одамлар эди. Университет талабалари, шунингдек, ўрта ва юқори синф ўқувчилари иштирокидаги сохта маълумотлар тарқатилган. Корея ўқитувчилари ва таълим уюшмаси шу ҳафта мактаб ўқувчиларининг бундай манипуляция қурбони бўлиш ҳолатлари аниқланганини айтди. Улар бу борада тергов ўтказишга чақирди. Ўз навбатида, Армияда жинсий зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш маркази Telegram чатларида худди шундай фейклардан азият чеккан аёл ҳарбийлар ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Теlegram асосчиси, россиялик тадбиркор Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши ортидан иловани юклаб олишлар сони ошгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь