Қаршида Telegram орқали экстремизмга чорлаган гуруҳ фош этилди
Crime
−
09:33 805 1 minute
Қарши шаҳрида яшовчи 20 ёшли фуқаро Telegram мессенжерида 13 кишидан иборат гуруҳ тузиб, унда экстремистик ғояларни тарғиб қилгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2006 йилда туғилган фуқаро дастлаб ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик оқимлар ёлловчиларининг таъсирига тушган. Шундан сўнг, у Telegram мессенжерида 1980–2007 йиллар оралиғида туғилган 13 нафар аъзодан иборат виртуал гуруҳ ташкил этган.
Гуруҳда радикал ғоялар тарғиб қилинган, шунингдек, “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш тадбирлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхатини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November