Томорқага етиб борган сув – рўзғорга кирган барака – Саида Мирзиёева

Local

−

image

Қарши шаҳридаги “Чап тармоқ” канали бетонлаштирилиб, атрофи ободонлаштирилади. Бу 1,4 минг гектар томорқа ерларини сув билан барқарор таъминлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар билан танишдик. Муҳими, бу ишлар натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак”, дейди Саида Мирзиёева.

Унинг билришича, вилоят учун энг долзарб масалалардан бири – сув таъминоти. Шу боис ушбу йўналишдаги режаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Қарши шаҳридаги “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Бу 1,4 минг гектар томорқа ерларини сув билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

“Томорқага етиб борган сув – рўзғорга кирган баракадир”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Шу билан бирга, канал бўйида тўртта маҳалладаги 25 минг аҳоли учун кун-у тун ишлайдиган дам олиш ва сайр қилиш масканлари барпо этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча шароити билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends