Қаршидаги уйда газ портлади (видео)

Crime

−

image

Бугун, 22 ноябрга ўтар кечаси Қарши шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлади. Оқибатда икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 00:28 да Қарши шаҳри Батош маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Шунингдек, чақнаш туфайли ёнғин юзага келган ва қутқарувчилар томонидан қисқа вақтда ўчирилган.

Айни пайтда масъул идоралар томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида бир киши жароҳатланганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends