5 та ҳудудда 1,2 млрд сўмлик газ ва “свет”ни ўғирлаганлар ушланди
Crime
−
19:48 745 2 minutes
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга 1 миллиард 281,5 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида “M.D.” оилавий корхонаси масъуллари “Оқ ёп” МФЙ ҳудудидаги бинода умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, 542,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида фуқаро М.А. “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланиб, 186,2 миллион сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланган.
Андижон вилоятининг Улуғнор туманида эса “Z.X.” номли якка тартибдаги тадбиркор “Обод” МФЙ ҳудудидаги автомобил ювиш шохобчасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний улаб, 116,3 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдаланган.
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам аниқланган. Жумладан, Тошкент туманида фуқаро К.О. “Айриота” МФЙ ҳудудидаги хонадонида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 106 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Оҳангарон туманида фуқаро У.И. “Паргос” МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлида газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 219,2 миллион сўмлик табиий газни ноқонуний ишлатган. Тошлоқ туманида эса фуқаро Р.Д. “Қирғули” МФЙ ҳудудидаги хонадонида газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 111,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқаро электр тармоғига ноқонуний уланиб, 547,2 млн сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November