Индонезияда 13 киши вулқон отилиши оқибатида ҳалок бўлди

Олам

image

Индонезиянинг Ява оролида Семеру вулқони отилиши оқибатида ҳозиргача 13 киши ҳалок бўлди.

BBC’нинг маҳаллий ҳокимиятга таяниб, хабар беришича, 57 киши жабрланган. Кўпчилик жиддий куйиш жароҳатини олган.

ОАВ одамларнинг вулқон булутлари фонида югураётгани тасвирларини эълон қилмоқда. Бутун бошлиқ қишлоқлар кул ва вулқон чанглари қатлами остида қолган. Унинг концентрацияси шу қадар юқорики, баъзи ҳудудларда чанг қуёш нурларини бутунлай тўсиб қўйган ва кўчалар қоронғилашган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 900 га яқин одам эвакуация қилинган. Хавфли ҳудудда 11 га яқин қишлоқ бор.

Қутқарув ишлари ўткир тутун, электр қуввати етишмаслиги ва чўккан кулни лойга айлантирган тропик ёмғирлар сабаб мураккаблашган.

Маълумот учун, Семеру вулқони жорий йилнинг январь ойида ҳам фаоллашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия вулқон

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг