Импорт қилинадиган ун ва ош тузининг сифатига талаб кучайтирилади

Жамият

image

2020 йил 1 апрелдан импорт қилинаётган ун ва ош тузи бойитили ҳақидаги талаб амал қилишни бошлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди.

Кўрсатилган санадан бошлаб Ўзбекистонга I нав буғдой уни ва ош тузини фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилиш мумкин бўлади.

Ҳозирги кунда микронутриентлар билан бойитилган буғдой унининг даражаси ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган барча навдаги уннинг 30 фоизини ташкил қилаётганлиги шундай қарор қабул қилинишини тақозо этди. Микронутриентлар билан бойитилган унни аҳолининг 56 фоизи истеъмол қилади, темир етишмаслиги анемияси профилактикасини таъминлаш учун аҳолининг 90 фоизини қамраб олиш даркор.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йил 1 январдан бошлаб мамлакат ичида I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади.

Маълумот учун, микронутриентлар - инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари (витаминлар ва минерал моддалар).


Мақола муаллифи

Теглар

импорт ун ош тузи

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг