Имон Каримова онасининг Британиядаги мулки мусодара қилинганини рад этди
3-саҳифа
−
11 Август 2023
24983Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова онасининг Буюк Британиядаги мол-мулки мусодара қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги саҳифасида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, кўчмас мулк компаниялари тугатилган ва мулклар автоматик равишда Буюк Британия ҳукуматининг номинал назоратига ўтган. Йирик миқдордаги фирибгарликка қарши курашиш бюроси ҳам мулкларни мусодара қилишини эмас, балки икки хонадон ва Каримованинг уйини “назорат қилиш”ини билдирган.
Шунингдек, Имон Каримова мулклар Гулнора Каримова уни муваффақиятли ҳимоя қилгунича яхши ҳолатда қолиши учун бўлим бошқарувига ўтказилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британия ҳукумати Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Белгравиядаги иккита квартираси ва Суррейдаги уйини мусодара қилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси