Имон Ҳалиф гендер тестидан ўтишга тайёрлигини билдирди

Спорт

image

Жазоирлик боксчи ва Олимпия чемпиони Имон Ҳалиф 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасида иштирок этиш учун гендер тестидан ўтишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи CNN нашрига берган интервьюсида сўз очди.

“Мен мусобақаларда қатнашиш учун ҳар қандай талабни бажаришга тайёрман. Улар аёлларни ҳимоя қилиши керак, лекин бунга зарар етказмасдан,” дейди Ҳалиф.

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) 2023 йилги Жаҳон чемпионатида Ҳалиф ва Тайвань вакили Линь Юйтиннинг тестостерон даражаси юқори эканлиги сабабли гендер тестидан ўта олмаганини билдирган, аммо 2024 йилги Олимпиадада уларни аёллар бокс турнирида қатнашишга рухсат берган. Шу Олимпиадада улар мос равишда 66 кг ва 57 кг вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган.

2025 йил февраль ойида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) спортчиларнинг ўйинларга мос келишини аниқлаш бўйича Швейцария Бош прокурорига шикоят қилишини ва боксчиларни ХОҚга қарши суд жараёнларида қўллаб-қувватлашини эълон қилган. Ҳалиф эса унга қарши қўйилган “асоссиз, ёлғон ва ҳақоратли айбловлар” учун IBA’ни судга бериш ниятида эканини билдирган. 

2025 йил май ойида World Boxing 18 ёшдан ошган барча спортчилар жинсга мос келишини тасдиқлаш учун мажбурий гендер тестини жорий этишини эълон қилди. Ушбу сиёсат аёллар ва эркаклар мусобақаларида хавфсизликни таъминлаш ва тенг шароит яратишга қаратилган. Тестни ўтказмасдан спортчи аёллар тоифасида қатнашишига рухсат берилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

IBA Лос-Анжелес World Boxing Имон Ҳалиф гендер тест

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг