АҚШда самолёт симёғочга урилиб, қулаб тушди (видео)
Олам
−
13:28 2879 1 дақиқа
Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш тармоғига тегиб кетиши оқибатида қулаб тушди. Учувчи омон қолган, бироқ аҳволи ўта оғир. Бу ҳақда “Fox 11” хабар берди.
Лос-Анжелес ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, самолёт ҳалокати ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан эрталаб соат 11:08 да келиб тушган. Самолёт автоэҳтиёт қисмлар дўконининг тўхташ жойига қулаган, яқин атрофдаги ҳудуд аҳолиси эса электр таъминоти узилганидан шикоят қилган.
Маълум бўлишича, самолёт симларга урилган ва шундан сўнг қулаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда гувоҳлар 70 ёшли учувчини чиқариб олиш учун самолёт бўлакларини кўтаришга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Ҳозирда у шифохонада, аҳволи оғир даражада.
Қайд этилишича, электр узатиш тармоқларининг узилиши ушбу ҳудудда электр энергиясининг кенг кўламли ўчишига, шунингдек, светофорлар ишида муаммоларга олиб келган, бу эса айрим йўлларда транспорт коллапсини келтириб чиқарган.
“Пакоима туманининг баъзи аҳолиси хавфсизлик муаммолари, шунингдек, ҳаво ифлосланиши ва доимий шовқинни важ қилиб, “Уайтман” аэропортини ёпишни кўп йиллардан бери талаб қилиб келмоқда”, деб қайд этади телеканал.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Аризона штатида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси