Имомали Раҳмон Ўзбекистон Бош вазирини қабул қилди
Жамият
−
11 Март 2024 7666 1 дақиқа
Бугун, 11 март куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда ҳукумат порталида хабар берилди.
Тожикистон раҳбари Ўзбекистон делегациясининг Душанбега ташрифи ҳамкорлик истиқболларини белгилаш нуқтаи назаридан муҳим эканини, шунингдек, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаган.
Бош вазир эса Президент Имомали Раҳмонга Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказар экан, икки давлат етакчилари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлаган.

Шунингдек, 2022 йил июнь ойида Ўзбекистонда Олий даражада бўлиб ўтган учрашув доирасида тарихий ҳужжат – Абадий дўстлик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация қабул қилингани ва бошқа муҳим келишувлар икки биродар халқлар манфаатларига тўла жавоб бериши қайд этилган.
Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни изчил амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган.
Live
БарчасиЯман пойтахти Сана кўчаларига Эрон билан бирдамлик билдириш учун бир миллиондан ортиқ киши чиқди.
15:38
Эроннинг МАГАТЭ даги элчиси АҚШ ва Исроил Натанз ядровий иншоотларини нишонга олганини айтмоқда
15:09