Илон Маскнинг “Янги Тwitter” режалари ходимларнинг ишдан бўшашига сабаб бўлмоқда
Технология
−
18 Ноябрь 2022
3573Америка Қўшма Штатларининг Тwitter компаниясида ишдан бўшашнинг янги тўлқини бошланади. Бунга компания раҳбариятининг қатъий талаблар ва тартибсиз иш режими ҳақидаги гаплари сабаб бўлган. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий ҳафта бошида компаниянинг ижрочи директори Илон Маск ходимларга танлаш имкониятини берган. Яъни “Янги Twitter”ни барпо қилиш учун қўшимча иш ва интенсив вазифаларга тайёр бўлиш ёки ишдан бўшатиш тўловини олиб, компанияни тарк этиш мумкин.
Нашрнинг ёзишича, иккинчи йўлни компаниянинг юзлаб ходимлари танлаган. Улар аллақачон Тwitter'ни тарк этиш учун ариза ёзиб бўлган.
“Тhe Washington Post” газетасининг хабар беришича, Маск Тwitter ходимларининг ўзгаришини юқори интенсив иш соатлари деб таърифлаган. Унинг таъкидлашича, фақат ажойиб академик кўрсаткичларгина ўтиш белгиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 октябрь куни Маск худди шу номдаги ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи Тwitter компаниясини сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлади. 31 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси маълумотлар базасига жойлаштирилган ҳужжатларга кўра, миллиардер директорлар кенгашини тарқатиб юбормоқчи. Компания сотиб олингандан сўнг дарҳол Маск раҳбариятнинг айрим аъзоларини ишдан бўшатди ва бироз вақт ўтгач, ходимларнинг деярли ярмини қисқартирди.
LiveБарчаси