Илон Маск 100 млн долларлик танлов эълон қилди

Олам

image

SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск АҚШнинг Майами шаҳрида нам, тошқин хавфи остида туннеллар қуришни таклиф қилди. 

Қайд этилишича, шаҳар ҳокимлари одатда Маскнинг ғояларини жуда яхши кўради, аммо Флорида штатида кўпчилик штатнинг жанубидаги ботқоқли ер ости сувлари саёзлигини айтган. 

"Тиқилинчга тиқилиб қолган енгил автомобиллар ва юк машиналари заҳарли газлар ва қаттиқ зарралар ишлаб чиқаради. Аммо BoringCompany'нинг Майамида қуриладиган йўл туннеллари транспорт ҳаракатланиши муаммосини ҳал қилади ва бутун дунёга намуна бўлади", деб ёзган Маск ҳафта бошида ўз микроблогида.

Шунингдек, у Флорида губернатори Рон Десантис билан лойиҳани муҳокама қилганини таъкидлаган.

Америкалик тадбиркорнинг бир неча соат олдин Twitter'га жойлаган пости ҳам унинг кузатувчиларини қизиқтириб қўйган. У постда юз миллион доллар пул мукофоти ҳақида эълон берган.

"Мен карбонат ангидрид газини олишнинг энг яхши технологияси учун 100 миллион долларни мукофот сифатида топширишга тайёрман", деган Маск. 

У лойиҳанинг тафсилотлари ҳақида келаси ҳафта маълум қилишга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

864

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг