Илк бор тирик донордан коронавирусга чалинган беморга ўпка кўчирилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Япониянинг Киото университети мутахассислари тирик донорлардан коронавирус сабаб оғир пневмонияга чалинган беморга ўпка кўчириб ўтказиш бўйича дунёдаги биринчи операцияни муваффақиятли бажарди.  

Мутахассисларга кўра, тирик донордан ўпка кўчириб ўтказиш ўпкаси оғир жароҳат олган беморлар учун истиқболли даво бўлади. 

Япониялик олимлар бемор аёлга эри ва ўғлининг ўпкасидан маълум қисмларни кўчириб ўтказган.  

Таъкидланишича, аёл ўтган йил охирида коронавирус билан касалланган, унинг ҳолати аста-секин ёмонлашиб борган. Оқибатда унинг иккала ўпкаси ҳам ишдан чиқа бошлаган. 

Операция тахминан 11 соат давом этган. Айни пайтда бемор ва икки донор ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. 

Таъкидланишича, бундай операция дунёда биринчи марта амалга оширилган. Илгари коронавирус билан касалланган беморларга фақат мия комасида бўлган донорларнинг ўпкалари кўчирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония операция

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг