Илҳом Алиев Украинада! Ташриф мақсади очиқланмаяпти

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев бугун, 14 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Украинага борди. 

Ҳар икки давлатнинг давлат байроқлари ҳилпираб турган “Борисполь” номидаги Киев халқаро аэропортида Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. 

Давлат раҳбарини Украина Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эмине Жапарова ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. 

Шу бугуннинг ўзида икки давлат раҳбарлари ўртасида яккама якка учрашувлар бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарларининг сайти ҳам, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳам учрашувларда қайси масалалар тилга олингани, умуман сафардан кўзланган мақсадни очиқламаяпти. 

Яккама якка учрашувлардан сўнг, делегациялар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бошланган. Йиғилиш сўнгида икки давлат раҳбарлари муҳим ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Владимир Зеленский Озарбайжон-Украина

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг