Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди

Жамият

image

Бугун, 10 июнь кунидан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар қабул қилиш бошланди.

Ҳужжатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг my.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

2-мутахассислик учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:

  • фуқаролик паспорти ёки ID-карта;
  • бакалавриат босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари;
  • хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ иккинчи мутахассислик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made