Икки ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча 6 февраль Россиянинг Ленинград вилояти Санкт-Петербург шаҳрида ишчи баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Konkretno” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, 28 ёшли ишчи кеча “Шимолий завод”да қурбон бўлган. Ишчи соат 16:00 ларда Коломяж кўчасидаги цехда ишлаётган вақтда 2-қаватга тенг баландликдан йиқилиб тушган. Вафот этган ўзбекистонлик ишчи цехда турли ишларни бажариб, ёрдамчилик қилиб юрган.
 
Ленинград вилоятининг Мурино шаҳарчасида 20 ёшли мигрант янги қурилаётган уйнинг 14-қаватидан йиқилиб, ҳалок бўлган. Воқеа 6 февраль куни 11:20 да юз берган. Ҳолат юзасидан текширув бошланган.
 
Мигрант ўзбекистонлик бўлиб, қурилишда шартнома асосида ишлаган. Йигит қурилишда бир ой аввал иш бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ленинградвилояти Санкт-Петербург

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг